Мусулмоннинг ахлоқи (А4, қаттиқ) 528 бет

145 000 сум

Product Summery

Бу китоб оддий бир китоб эмас, балки у ҳаётдаги йўлдошингиз, бир умрлик дўстингиздир деса ҳам бўлади. Нега ундай деяпмиз? Уни ўқиб чиққанингиздан кейин, балки ўқиб тугатмасингизданоқ бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз! Ушбу ноёб асар замонамизнинг энг забардаст уламоларидан бири бўлмиш доктор Ваҳба Зуҳайлий томонидан ёзилган бўлиб, унда инсон умри давомида йўлиқадиган вазиятларда қандай қилиб динининг кўрсатмаларига амал қилиб яшай олиши баён қилинади. Мўмин киши ҳар куни неча-неча инсонлар билан кўришади, улар билан турли алоқалар юзасидан муомалага киришади ва шу орқали турли ҳолатларга тушади. Ўша вазиятларда ўзини қандай тутиши унинг ахлоқи қандай эканини кўрсатиб беради. Китобда инсонлар орасини ислоҳ қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш, маҳрам ва номаҳрам аёлларга қандай муомала қилиш, оилавий муносабатлар, ота-онага яхшилик қилиш, қўшничилик ҳақлари, меҳмондорчилик одоблари, касал кўриш масалалари, савдо-сотиқ муомалалари, ғийбат, ёлғон, азият бериш каби ишларнинг зарари, сахийлик, хушмуомалалик, ҳаё каби фазилатларнинг фойдаси, қўйингки, сиз хаёлингизга келтирган ва ҳатто келтирмаган қизиқарли мавзулардан баҳс қилинади. Бунда ҳар бир мавзу оят ва ҳадислардан далиллар келтириш билан эътиборга моликдир. Ушбу қимматли маълумотлар бир ўқиш билан кифояланилмаслиги, балки қайта-қайта мурожаат қилиб туришга эҳтиёж тушганидан китоб уйингиз тўридан жой олиши, ҳатто биров ўқиб туриш учун сўраса, бериб тургингиз ҳам келмайдиган даражада зарур қўлланмангиз бўлиб қолиши шубҳасиз! Келинг, китобнинг таърифини ўқишни шу ерда тугатайлик-да, китобнинг ўзини ўқишга ўтайлик ҳамда ҳақиқий мўмин ахлоқи билан безанайлик!

Soni

O‘xshash kitoblar