Product Summery
Сезаи Каракочнинг «Йўқотилган жаннат» китоби инсониятнинг пайдо бўлишидан то қайта тирилишгача бўлган узоқ сафарини тасвирлаб берган кенг қамровли асар бўлиб, ҳам адабий, ҳам фалсафий жиҳатдан ўзига хос қийматга эгадир. Китобдаги воқеалар Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг жаннатдан чиқарилиши билан бошланиб, ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлик даврларигача бўлган вақтни ўз ичига олади.