product summery
2016 йилда Бухорои шарифдаги «Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, «Жўйбори Калон» мадрасаси директори Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли Иноятов бир гуруҳ тарихчи, таржимон ва муҳаррирлар ижодий жамоаси билан бирга ана шу ватандошларимиз ҳақида маълумотларни тўплаб, «Зулматдаги зиёкорлар» номли китоб нашр этишган эди. Китобда XIX асрнинг иккинчи ярмидан бизнинг кунларимизгача яшаб, даҳрий тузум истибдоди ва қатағонини бошидан кечирган бухоролик зиёлиларнинг шукуҳли, аммо фожиаларга тўла ҳаёти қаламга олинган эди. Маълумки, ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти ISESCO томонидан 2020 йилда Бухоро шаҳри Ислом олами маданияти пойтахти деб эълон қилган. «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ушбу эътирофга муносиб туҳфа сифатида «Зулматдаги зиёкорлар» китобининг навбатдаги иккинчи жилдини нашрга тайёрлаб, чоп қилди. Ушбу китоб муаллифлари Азизхўжа Иноятов, Насруллоҳ Шукрулло ўғли ва Музайям Солиевадир. Китобда яқин машъум даврининг ҳар қандай қийинчиликларидан қўрқмай эътиқодига содиқ қолган, иймонини мустаҳкам сақлай билган шижоатли инсонлар ҳаётидан лавҳалар баён қилинган..